O'zbekistondagi eng katta
IT-jamoa

learn
share
inspire

Biz haqimizda

O'zbekistondagi eng katta IT-Jamoa

Jamoa haqida

Jamoa haqida
batafsil
batafsil

Tuzilma

Tashkiliy
tuzilma
batafsil

Mentorlar

Mentorlar
ro'yxati
batafsil

Statistika

Raqamlar haqida
qisqacha

1K

Arizalar

92

Qatnashchilar

18

Mentorlar

Tadbirlar

Bu yerda eng so'ngi yangiliklarni bilib olishingiz mumkin
Minsk, Belarusiyada birinchi yoshlar IT-forumi ish boshladi.
 Aug. 5, 2019

Forumning birinchi kuni hayajon va ranglarga boy edi. Kelishimiz bilanoq, barcha ob-havolardan farqli o'laroq, Belarusiya bizni quyosh va toza salqin havo bilan kutib oldi. Delegatlar mehmonxonaga joylashib, ularni kutilmagan sovg'a bilan kutishayotgan Belorussiya Yoshlar Ittifoqi binosiga yo'l olishdi. Vakillarimiz uchun Belorusiya madaniyati bilan yaqinlashish uchun maxsus dastur tayyorlandi. Dastur davomida ishtirokchilar an'anaviy taom - draniklr tayyorlashni o'rgandilar.

Bizga "Belorussiya uchun 100 ta g'oya" tanlovida g'olib bo'lgan belorusiyalik talabalarning loyihalari ham taqdim etildi.

Keyin, Belorussiya Yoshlar ittifoqi rahbariyati, talabalar va jamoat harakatlarining faollari bilan uchrashdik.

Kun oxirida delegatlar go'zal Minsk shahrini ziyorat qilishdi.

Birinchi "Belarusiya va O'zbekiston yoshlar IT-forumining" 3-kuni
 Aug. 7, 2019

Uchinchi kun eng samarali kun bo'ldi. Forum ishtirokchilari Minsk shahar texnoparkiga tashrif buyurishdi.

Tibbiyot muhandisligi bilan bog'liq eksponatlar eng esda qolarli edi. Bunday mazmunli sayohatdan so'ng, bizning vakillarimiz turli kompaniyalar bir-biri bilan hamkorlik qiladigan biznes-inkubatorga tashrif buyurishdi.

Shundan so'ng, ishtirokchilar yana bir texnoparkga tashrif buyurishdi, u yerda biz innovatsion loyihalar bilan tanishdik, ulardan biri startap muhandislari uchun kovorking markazi edi.

Keyin delegatlarni 3-sessiya kutdi. Forumni yakunlash va yopilish marosimi.

Ushbu sessiyadan so'ng delegatlar EPAM ofisiga sayohat qildilar. EPAM muvaffaqiyati tarixi va faoliyatidan ilhom oladigan kuchli forum qatnashchilari Kamerali Drama Teatriga yo'l olishdi.

Birinchi "Belarusiya va O'zbekiston yoshlar IT-forumining" 2-kuni
 Aug. 6, 2019

Ikkinchi kun mamlakatlarimiz Yoshlar ittifoqlari o'rtasidagi hamkorlikning rasmiy boshlanishi edi, chunki o'sha kuni ikki tashkilot o'rtasida hamkorlik to'g'risida memorandum imzolandi.

Ikki sessiya davomida delegatlar Belorussiya Respublika yoshlar ittifoqi faoliyati, iqtidorli yoshlar va kelgusidagi hamkorlik rejalari, Belorussiyadan kelgan ishtirokchilar esa O'zbekistonda axborot texnologiyalarining rivojlanishi va ularga bo'lgan e'tibor, O'zbekistonning sehrli shahar-muzeylari haqida bilib oldilar.

Ikki sessiyadan so'ng forum qatnashchilari Belorussiya Ulug' Vatan urushi muzeyiga tashrif buyurishdi.

Galereya

Mentorlar

Sherzod Niyazov
Mobile developer
«640 Kb has to be enough for any operation.»
Abdulloh Asqarov
3D design
«Design is all about the philosophy.»
Eldor Abdukhamidov
Mobile developer
«Mobility is a requirement of next generation»
Elbek Nurmukhammedov
2D design
«Design is something.»
Abdullokh Sadullayev
Robotics
«Hands-on experience is the best way to learn about all the interdisciplinary aspects of robotics.»
Jamshid Eshnazarov
2D design
«Design adds value faster than it adds costs.»
Feruza Latipova
3D design
«Have no fear of perfection -- you'll never reach it.»
Vazira Ixtiyorova
App Inventor
«Keep your dreams alive.»
Muxlisa Orifjonova
Media
«Beauty is in the eye of the beholder.»
Otabek Albomov
Media
«Do what you love. Love what you do.»
Mirzohid Abduhalilov
Robotics
«A robot must obey orders given to it by a human being.»
Humoyun Inoyatov
Web
«Websites promote you 24/7: No employee will do that.»
Murodxo'ja Muratov
2D design
«Everything is designed.»
Shaxobiddin Urmanov
Web
«Website without visitors is like a ship lost in the horizon.»

Yangiliklar

Bu yerda eng so'ngi yangiliklarni bilib olishingiz mumkin
«Digital Generation» IT-дастури муваффақиятли старт олди
 Aug. 19, 2019

Back-end, Front-end, мобил иловалар ва робототехника: «Digital Generation» жамоаси бешинчи кун Қорақалпоғистонда ёш дастурчилар учун IT-тренингларини ўтказмоқда

15 август куни Нукуснинг Қонликўл туманидаги Ёшлар саройида ёш дастурчиларни ўқитишга бағишланган IT-ўқув дастури расмий равишда ишга туширилди.

«Digital Generation» ҳамжамиятини яратиш учун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ноёб лойиҳавий стратегияси бўлган «Digital Generation» номли лойиҳанинг жамоаси томонидан дастурлаш бўйича бир қатор очиқ мастер-класс дарслари ташкил этилди.

Ушбу ўқув дастури «Digital Generation»нинг бир гуруҳ дастурчилари ва тажрибали менторлари томонидан, хусусан, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг юқори курс талабалари томонидан, дунёга машҳур ўқув муассасалари материалларидан ва Интернет-манбалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган, ва жорий йилнинг 15-дан 20-август кунига қадар бир ҳафта давом этади.

Иштирокчилар нимани ўрганиб олдилар

Ушбу дастур доирасида иштирокчилар Scratch, HTML, CSS, Python каби дастурлаш тилларини қўллаш, Android платформаси учун мобил иловаларни ишлаб чиқиш ва web-сайтлар яратиш (Front-end ва Back-end дастурлаш) бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар.

IT-таълим дастурининг биринчи гуруҳида 30 дан ортиқ иштирокчилар танлаб олинди, уларнинг орасида энг ёши каттаси - 18 ёш.

Дастур иштирокчиларига интерфейс прототипларини яратиш бўйича топшириқлар берилди. Ташкилотчилар иштирокчиларга Scratch тилини таклиф қилишди, чунки ушбу дастурлаш тили қулайлик, юқори даражадаги визуаллик ва алгоритмик имкониятларни ўзида мужассам этган.

Дастур давомида иштирокчилар Scratch тилининг асосий хусусиятлари билан танишдилар, умумий лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида алгоритмик қарорларни қабул қилишда иштирок этдилар.

Бундан ташқари, шуни таъкидлаш жоизки, ташкилотчилар робототехника бўйича курсларни мунтазам ўтказишга киришдилар. «Digital Generation» дастурининг ушбу йўналиши ёш авлодга нафақат IT-таълим беради, балки замонавий электрон ва компьютер технологияларининг жисмоний ва мантиқий жараёнларини чуқур тушуниш билан муҳандислик фикрлаш услубини шакллантиришга ёрдам беради. Иштирокчиларни янги роботлар ёрдамида қизиқарли дарслар, шунингдек жисмоний жараёнлар ва ҳодисаларнинг моҳиятини аниқ кўрсатадиган демонстрацион макетлари кутмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети кўрсатган кўмаги туфайли web-дастурлаш асослари ва технологик саводхонлик дастури иштирокчилар учун мутлақо бепул бўлди.

IT-ҳамжамиятини шакллантириш, шунингдек, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги ёшларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш ва очиб бериш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида «Digital Generation» бундай дастурларни мунтазам равишда ўтказишни режалаштирмоқда.

“Digital Generation Uzbekistan” лойиҳасининг 25та иштирокчиси Беларус давлатига IT турга боришади.
 July 23, 2019

Хабарингиз бор, мамлакатимизда ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларини ривожлантириш, ушбу соҳада ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб имконият яратишга йўналтирилган турли лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилмоқда. Лойиҳалар ва тадбирларнинг баъзилари назарий, айримлари эса бир-икки маротаба ўтказилиб, амалий жиҳатга эътибор қаратилиб бардавом амалга ошадигани камдан-кам учрайди.

Бундай олдига катта мақсадларни қўйиган амалий лойиҳалардан бири “Digital Generation Uzbekistan” бошланганига 1,5 ой бўлиб, унинг доирасида ўтган давр мобайнида дастлабки тадбир “Digital Generation Camp” ташкил этилди. Мазкур тадбир ошкоралик ва шаффофлик тамойилларига таянган ҳолда ўтказилиб, республикамизнинг барча ҳудудларидан 700 дан ортиқ номзодлардан ариза келиб тушган бўлиб, эсселарини баҳолаш ва интервью давомида салоҳиятини аниқлаш натижасида 80 нафари саралаб олинди.

Шунисини алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу оромгохдаги машғулотларда қатнашиш мутлақо бепул бўлиб, дарс машғулотларини соҳанинг мутахассислари бўлган - қўнгилли ментор ва волонтерлар олиб боради.

Уларга 18-22 июнь кунлари Бўстонлиқ туманидаги “Digital Generation Camp” ёзги оромгоҳида ёш, ташаббускор,шижоатли ва малакали менторлар, маҳаллий ва халқаро экспертлар томонидан мастер-класс, тренинг, амалий машғулотлар ҳамда кичик лойиҳа бажариш топшириқлари бўйича дарс ўтказилди.

Натижада, қатнашган барча иштирокчилар ўзлари қизиқиш билдирган соҳалар бўйича (дастурлаш, дизайн, медиа, робототехника) зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиб, замонавий долзарб касб соҳиби бўлишида дастлабки қадамни ташладилар ҳамда зиммасига битта масъулиятни олди. Нима экан дейсизми?

Лойиҳа доирасидаги биринчи оромгоҳдаги ўқувларда қатнашган ҳар бир иштирокчи ўз ҳудудида (Қорақалпоғистондан Андижон ва Сурхондарёгача) камида 5 нафар ёшларга ўрганганини ўргатиш ва тренинг ўтишни бўйнига олди. У ҳам лойиҳа тамойилига асосан бепул амалга оширилади.

Дастлабки тадбир якунида ташкилотчилар томонидан иштирокчилар, ментор ва волонтёрлар фаолияти муносиб рағбатлантирилиши ҳақида айтилган эди.

Ваъдага вафо дегандек, “Digital Generation Uzbekistan” лойиҳаси ташкилотчилари томонидан 25 нафар ёшлардан иборат гуруҳ жорий йилнинг 5-8 август кунлари қисқа муддатли малака ошириш ва тажриба алмашиш сафарига Белоруссия давлатига юбориладиган бўлди.

Сафар давомида улар ўз лойиҳа ва таклифларини Белоруссиядаги “Юқори Технологиялари Парки” (Парк высоких технологий) ИТ-ҳудуди резидентлари билан мухокама қилиб, ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар экспорти бўйича етакчи ўринларда бўлган компания вакилларидан стартапларни рўёбга чиқариш, ИТ-соҳасида бизнес юритиш ва меҳнат бозори каби муҳим йўналишлар бўйича зарур кўникмаларга эга бўлишади.

Бундан ташқари, сафар давомида бизнес алоқалар ҳам йўлга қўйилиб, ҳамкорликда лойиҳаларни ишлаб чиқиш, муайян буюртмаларни маҳаллий бозорга олиб келиб, лойиҳа доирасида тайёрланган қобилиятли ёшлар учун имконият эшигини очишга эришилади.

Қуйида “Digital Generation Camp”ни ташкил этиш ва ўтказишда фаолият кўрсатган ментор ва волонтёрлар ҳамда оромгох якуни бўйича фаоллик даражаси юқори бўлган иштирокчилардан иборат Белоруссияга юбориладиган гуруҳ таркиби билан танишиб чиқишингиз мумкин:

  1. А. Тожиев - Лойиҳанинг ташкилий қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши АКТ бўлими мудири

  1. У. Исматов - Лойиҳанинг ташкилий қўмитаси аъзоси, “Ёшлар медиа маркази” ННТ ходими

  1. А. Ходжаханов - Лойиҳанинг ташкилий қўмитаси аъзоси, “Kitob olami” MCHJ директори

  1. А. Джалолов - Лойиҳа координатори

  1. А. Ортиқхўжаева - Лойиҳа координатори

  1. М. Обидова - Лойиҳа координатори, “Academy export and Logistics” МЧЖ ходими

  1. Ш. Ниязов - Мобил дастурлаш бўйича ментор, “Абад” МЧЖ IOS дастурчиси

  1. Э. Абдуҳамидов - Мобил дастурлаш бўйича ментор, “Raisense” МЧЖ Android дастурчиси

  1. С. Иброҳимов - 3D графика йўналиш ментори

  1. А. Аскаров - 3D графика йўналиш ментори

  1. А. Исматов - Лойиҳанинг Scratch йўналиши ментори, “Code Craft” лойиҳаси гуруҳ раҳбари

  1. Ш. Умаров - Веб дастурлаш бўйича ментор, “TMS Logistic” МЧЖ дастурчиси

  1. Б. Ҳамидов - Лойиҳанинг Robotics йўналиши ментори, “Raisense” МЧЖ техник директори

  1. Х. Иноятов - Веб дастурлаш бўйича ментор, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 4 босқич талабаси, “Турон телеком” дастурчиси

  1. А. Сувонқулов - Лойиҳа Digital Media йўналиши бўйича ментори “Ёшлар” телерадиоканали оператори

  1. С. Максудова - SMM бўйича лойиҳа волонтёри

  1. М. Мирзахалилова - Лойиҳа волонтёри, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 2 босқич талабаси

  1. М. Амилов - Лойиҳа волонтёри, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 3 босқич талабаси

  1. И. Носиров - Лойиҳа волонтёри, “FSS Uzbekistan” МЧЖ стажёри

20. Ш. Азамов - Лойиҳа волонтёри, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 2 босқич талабаси

21. Ш. Кабулова - 3D дизайн йўналиши иштирокчиси

22. А. Саидов - 2D дизайн йўналиши иштирокчиси, Вестминстер университети ҳузуридаги академик лицей талабаси

23. А. Сражатдинов - Digital Media йўналиши бўйича лойиҳа иштирокчиси, KAR24.uz электрон ОАВ муаллифи

24. М. Муратов - 2D дизайн йўналиши иштирокчиси

25. М. Абдуҳалилов - Робототехника йўналиши иштирокчиси, Андижон машинасозлик институти 4 босқич талабаси